14K22Telegramda ochish
Инфляция прогнози 8-9 фоиз даражада шаклланиши кутилмоқда Марказий банк томонидан "2021 йилнинг IV чораги учун пул-кредит сиёсати шарҳи"ни эълон қилди. Унда хусусан, йиллик инфляция прогнози 8-9 фоиз даражада шаклланиши кутилаётгани қайд этилган. Инфляцион кутилмалар бўйича сўровларда етакчи бўлиб келган "Юқори даражада ошади" жавоби "Ўтган 12 ой даражасида ошади" жавобига ўрнини бўшатиб берган. Бошқача айтганда аҳоли ҳам, бизнес ҳам нархларнинг ўсишини ўтган 12 ой давомидаги суръатларда бўлишини кутишмоқда. Инфляция кутилмаларининг омиллари рўйхатида Валюта курсининг ўзгариши (аҳоли) ва Ёқилғи маҳсулотлари ва транспор харажатларининг қимматлашиши (бизнес) асосий хавф ўлароқ қайд этилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin