Western Union Россия ичидаги пул ўтказмаларини тўхтатмоқчи
Western Union пул ўтказмалари тизими 1 апрелдан бошлаб Россия ичидаги пул ўтказмалари амалиётларини тўхтатмоқчи.
Тизим ўз қарорини маҳаллий тезкор ўтказмалар бозорида талаб йўқлиги билан изоҳлаган. Лекин вазият компания бошқа тўлов тизимлари ва Сбербанк билан Россия ичидаги рақобатда ютқазаётганлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Мазкур хабар ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини асло ташвишга солмаслиги керак. Чунки Western Union халқаро пул ўтказмалари бўйича операцияларини давом эттиради. Чунки бу йўналишда компания бозор лидерларидан бири ҳисобланади (хусусан, Ўзбекистон йўналишида ҳам).