Махсус комиссия қонун асосида фаолият юритганми?
Бугунги анжуманда Адлия вазири Русланбек Давлетов, хусусан Махсус комиссиянинг фаолияти қонунларимизга мувофиқлиги бўйича саволга ҳам жавоб берган.
Унинг билдиришича (1:33 дақиқадан бошлаб тинглашингиз мумкин), Махсус комиссия фаолияти "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги қонун талаблари доирасида ташкил этилган. Яъни, вазирга кўра, комиссиянинг фаолияти, чиқараётган қарорлари қонунга мувофиқ.
Энг аввало қайд этиш керакки, мазкур қонун аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. Қонунда санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш бўйича бирон комиссия, вақтинчалик комиссия ё махсус комиссия бўйича бирон ҳавола йўқ.
Иккинчидан, ҳа, Юқумли ва паразитар касалликларнинг пайдо бўлиш ёки тарқалиш хавфи юзага келган тақдирда чекловчи тадбирлар (карантин) белгиланиши мумкин. Чекловчи тадбирларни жорий этувчи орган сифатида Вазирлар Маҳкамаси кўрсатилган. Яъни Қонунда Махсус комиссия эмас, Вазирлар Маҳкамаси кўрсатилган.
Бизнинг сўровимиз ҳам, аслида шу.
Махсус комиссия тугатилсин ва қонунчиликка қайтилсин. Чекловчи тадбирлар, агар зарурат бўлса, Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилсин. Ҳар бир қарор Ҳукумат қарори сифатида расмийлаштирилсин. Чунки Ҳукуматнинг қароридагина, агар у расман қабул қилинса ва расман очиқланса, масъулият ва жавобгарлик бўлади.
Махсус комиссиянинг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга умуман алоқаси йўқ, иқтисодий, ижтимоий ва ҳатто имтиёзлар тақдим этиш билан боғлиқ қарорларини яна бир марта келтириб ўтирмаймиз.
Умуман олганда, анжуман жуда қизиқ, баъзида эҳтиросли ва энг кераклиси - жамият учун фойдали мулоқот тарзида кечган.
Ўтказиб юборганлар учун ҳавола.
- https://lex.uz/docs/2732587lex.uz
- https://www.youtube.com/embed/3Gu9W4y03oEyoutube.com