16K133Telegramda ochish
Маҳаллийлаштириш кампанияси келтириб чиқарган абсурд: KIA Ўзбекистонники, Hyundai хорижники Ўзбекистонда истеъмол кредити ҳисобига фақат Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товар ё хизматни сотиб ололасиз. Маҳаллийлаштириш ва протекционизм қироллари лоббиси билан ишланган қонун талаблари шунақа. Масалан, истеъмол кредит ҳисобига Артель газ плиталарини олишингиз мумкин, аммо, Gree кондиционери ё Ziffler холодильнигини сотиб ололмайсиз. Истеъмол кредити ҳисобига Ўзбекистон ҳаво йўллари авиабилетини сотиб ололасиз, лекин масалан Turkish airlines чиптаси олиш мумкинмас. Яқин-яқингача бу абсурдга чидаса бўларди. Ҳа майли, тиқилиб ўлгур маҳаллийлаштирувчи ўғрилар, паразитлар ва тўнғиз қопгурлар шу билан тиқилиб ўлсин, дердингиз, қўл силтардингиз. Лекин кейинги йилларда, янги дейилаётганган замонда бу абсурд янада абсурдлашди. Масалан, KIA, Skoda, Chevrolet'нинг Ўзбекистонда сотилаётган импорт автомобиллари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган деб ҳисоблана бошланди. Чунки автосалонлардан сўралса, кулишингиз мумкин, уларнинг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилгани ҳақида сертификат бериши мумкин. Лекин, масалан, Ўзбекистонда Hyundai автомобиллар хорижники ҳисобланади. Чунки уларда маҳаллий маҳсулот деган сертификати йўқ. Бу нима дегани? Бу масалан, KIA soul, Skoda kodiaq ё Chevrolet equinox'ни автокредит ҳисобидан сотиб олишингиз мумкин, лекин Hyundai creta учун автокредит берилмайди дегани. Бу абсурд нафақат Ўзбекистонда фетишизмга айланган автолар учун, балки электр ва маиший техникалар учун ҳам амалда. Масалан, сиз Samsung телевизорларини истеъмол кредитга ололасиз, лекин айтайлик, Bosch кондиционерлари учун истеъмол кредити тақиқда. Чунки Samsung телевизорлари учун "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" сертификати босиб чиқарадиган маҳаллийлаштирувчи бор (кимлигини айтмасам ҳам биласиз). Bosch эса ҳозирча бегона. Айтгандай, бундан қарийб 3,5 йил аввал 5564- сонли Президент фармони қабул қилинган. Унда, хусусан, 2019 йил 1 январдан бошлаб истеъмол кредитини ишлаб чиқарувчидан ёки реализация қилувчи ташкилотдан фақат Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари (хизматлари)ни сотиб олиш учун бериш тўғрисидаги талабларни бекор қилиш кўзда тутилган эди. Лекин фармон талаблари мана 3 йилдан буён бажарилгани йўқ. Чунки чекловлардан миллиардлаб пул ишлаётган маҳаллийлаштириш мафияси манфаатларига зиён келтиради бу. Агар маҳаллийлаштириш мафияси манфаатларига тўғри келганида эди, бир ҳафтада парламентда юмалоқ-ёстиқ қилиб, керак бўлса, яширинчасига тасдиқдан ўтказиб олишган бўларди. Мана шунақа Ўзбекистон. Мана шунақа абсурд. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin