16K52Telegramda ochish
Хурсанд бўлишга шошманг Истеъмол кредити ҳисобидан харид қилинаётган товарлар ва хизматлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган бўлишига оид чекловларни олиб ташлаш билан боғлиқ қонунчиликка ўзгартиришлар лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Маҳаллийлаштириш ва протекционизм қироллари лоббиси билан қонунчиликка киритилган мазкур чеклов 16 йилдан бери амал қилиб келмоқда. Монополист маҳаллийлаштирувчиларни бойитиб, халқни қашшоқлаштирмоқда. Кеча айрим телеграм каналллар мана энди бу чекловлар беокр бўлади, деган маънода ижобий кутилмаларга боришди. Бунга асло шошмаслик керак. Чунки мазкур чекловни бекор қилишга уриниши биринчи марта эмас. Ҳатто Президент фармони ҳам бунга кор қилмаган. Маҳаллийлаштириш ва протекционизм қиролларининг шотирлари, малайлари ва югурдаклари ҳукуматдаям, парламентдаям етарлича топилади. Шунинг учун токи қонун имзоланиб, кучга кирмагунгача дўппини осмонга отишга чоғланмай туринг. Ўзи охирги 6 йилда қонунчилик ва норматив ҳужжатларда рақобат предмети ва барчага тенг имкониятларни таъминлаш масаласи умуман четга суриб қўйилди. Сиёсий рақобат ҳақида эса гапирмасаям бўлади. Шу маънода 2026, 2030, 2035, боринг ана, 2040 йилгача қўйилаётган мақсад ва ориентирларга етилишига ишонч юқори эмас. Тўғри, оғиз-бурун ўпишиладиган янги ва янги олигархлар, миллиардер чиновниклар, тадбиркор ҳокимлар кўпайишда давом этиши мумкин. Лекин очиқ бозор шароитларида халқ фаровонлигини таъминлайдиган инклюзив иқтисодий ўсиш юз бермайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin