Бир ой ўтди, лекин ҳали яна кўп кутамиз
Истеъмол кредити ҳисобидан харид қилинаётган товарлар ва хизматлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган бўлишига оид чекловларни олиб ташлаш билан боғлиқ қонунчиликка ўзгартиришлар лойиҳаси муҳокамаси тугаганига бир ой ўтди.
Лойиҳа парламентга киритилган ёки киритилмагани тўғрисида ҳали бирон янгилик янграмади. Янграмасаям керак. Чунки асл мақсад бу чекловларни олиб ташлаш эмас. Гўёки муҳокамада эканини кўрсатиш холос. Чунки мақсад жиддий бўлганида президент фармони чиққандаёқ қонундаги чекловлар тугатилган бўларди.
Прогноз шуки, бу чекловлар қачонлардир протекционизмдан миллиардлаб бойлик орттираетганлар бир ёқли бўлса ё ЖСТга кирсаккина, унинг талаблари ўлароқ бекор бўлади.
https://t.me/the_bakiroo/5424
- https://t.me/the_bakiroo/5424@the_bakiroo