
Геосиёсий хатарлар биринчи ўринга чиққан
Марказий банк томонидан Ўзбекистон молия тизимидаги юзага келиши мумкин бўлган тизимли хатарларни аниқлаш бўйича сўровномалар натижаларига кўра, 5 та энг муҳим тизимли хатарлар тўпламининг 45 фоизи ташқи геросиёсий хатарлар, 37 фоизи валюта курсининг кескин ўзгарувчанлиги, 35 фоизи аҳоли қарз юкининг ортиши, 33 фоизи инфляция суръатининг тезлашиши, 24 фоизи кибер ҳужумлар билан боғлиқ хатарлардан иборат.
Аввалги сўровномада Валюта курсининг ўзгариши энг асосий тизимли хатар деб кўрсатилган эди (бу сафар иккинчи ўринга тушган).