Техникумларда ўқишга қизиқиш нега ортмоқда?
Кўп йиллар давомида олий таълим ёшлар учун асосий мақсад сифатида қаралиб келди. Бироқ бугун меҳнат бозорида вазият бироз бошқача. Айрим соҳаларда дипломдан кўра, аниқ касбни эгаллаган мутахассисларга талаб юқори бўлиб қолмоқда.
Халқаро таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда қурувчиларга талаб 30 фоизга, пайвандчиларга 25 фоизга, электр мутахассисларига эса 18 фоизга ошган.
Шу сабабли кўплаб ёшлар техникум ва касбий таълим муассасаларини ҳам келажак учун муносиб танлов сифатида кўрмоқда. Чунки бу ерда ўқувчилар маълум бир касбни эгаллаб, меҳнат бозорига эртароқ кириб бориш имкониятига эга бўлади.
Маълумот учун, бугун Ўзбекистон техникумларида 300 дан ортиқ касб-ҳунар йўналишлари бўйича таълим берилади.
Бу маълумот 9 синф битирувчилари учун манфаатли бўлиши мумкин. Албатта, ҳар бир ўқувчининг танлови индивидуал. Бироқ меҳнат бозоридаги ўзгаришлар касбий таълимга бўлган қизиқишнинг ортишига таъсир қилаётган омиллардан бири бўлиб қолмоқда.
- https://t.me/kasb_edu/1507@kasb_edu