19K35Telegramda ochish
Сунъий интеллект муҳандисларнинг ўрнини боса оладими? Сунъий интеллект бугун матн ёзади, код тузади ва дизайн яратади. Лекин электр подстанциясини лойиҳалаш, 1200°C ҳароратга чидамли материал ишлаб чиқиш ёки йирик ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш ҳали ҳам инсон — муҳандис зиммасида. Дунёда рақамлаштириш жадал кечаётган бўлса-да, иқтисодиётнинг реал секторида муҳандисларга талаб тобора ошиб бормоқда. Энергетика, электротехника, саноат муҳандислиги ва материалшунослик каби соҳалар бугун ҳам, эртага ҳам иқтисодий ўсишнинг асосий драйверларидан бўлиб қолади. Шу боис ToshTech айнан шу йўналишлар бўйича халқаро стандартлар асосида кадрлар тайёрлайди. Физика, математика ва инглиз тилидан имтиҳонларни муваффақиятли топширган абитуриентлар 100% грант асосида таълим олиш имкониятига эга. Дарслар инглиз тилида, хорижлик профессор-ўқитувчилар иштирокида замонавий кампусда ташкил этилади. Келажак касбини бугундан танлашни истасангиз, ҳужжатларни https://my.uzbmb.uz/service/56 орқали топшириш мумкин. 📞 Маълумот учун: +998 77 288 82 82 Telegram | Instagram | Web-sahifa Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin