15K27Telegramda ochish
Иқтисодиёт ривожи фақат инвестиция, технология ва янги ишлаб чиқариш қувватлари билан таъминланмайди. Уларни ишлата оладиган малакали инсон капитали ҳам керак. Яъни завод қуриш мумкин, замонавий ускуна олиб келиш мумкин, қурилиш ҳажмини ошириш мумкин. Лекин яхши пайвандчи, электромонтажчи, сантехник, автомеханик, ошпаз ёки бошқа амалий мутахассис етарли бўлмаса, самарадорлик ҳам кутилган даражада бўлмайди. Аммо биз одатда шу каби касбларни етарлича қадрламаймиз. Оддий қилиб айтганда, фарзандим уста ёки ошпаз бўлади, деган ният қилгимиз келмайди. Касбий таълим агентлиги томонидан ўтказилган “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касбий маҳорат танлови айнан шу каби кўп ҳам эътироф этилмай қолаётган касб эгалари ичдан энг яхшиларини танлаб олишга қаратилди. Ўзбекистонда илк бор амалий касбларнинг энг яхши вакиллари бундай катта форматда эътироф этилди: улар медаллар ва пул мукофотлари билан тақдирланди, устозлар ҳам рағбатлантирилди. Бу ерда гап фақат тақдирлаш ҳақида эмас. Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларнинг нуфузини ошириш инсон капитали сифатини, меҳнат унумдорлигини ва иқтисодиётнинг реал сектори учун кадрлар таклифини кучайтиришга хизмат қилади. Ёш сантехник ёки пайвандчи бўлиб ҳам профессионал ўсиш, юқори даромад, республика даражасида эътироф ва ҳатто халқаро майдонга чиқиш мумкинлигини кўрса, бу касбларга қизиқиш ҳам ортади. Иқтисодиёт учун эса айнан шу керак: фақат диплом эмас, кўпроқ юқори малакали ва бозор талаб қилаётган ишчи кучини шакллантириш.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin