24K49Telegramda ochish
Шиптир шериксиз қолган 92 бензин яна қимматлай бошлаган Кечаги савдоларда 1 964,4 тонна 92 бензин сотилган ва нархлар 106,3 сўмга кўтарилган. 15 августдан бошлаб ҳисоблаганда, ҳар савдо куни биржада камида 2 700 тоннадан 9 000 тоннагача бензин сотилган. 80 шиптир савдодан олингач, кунлик бензин савдоси ҳажми охирги 2 кунда камида 40%гача қисқарган. Биржа 91 ва 95 маркали бензин савдолари ва котировкалари ҳақида маълумотни очиқламайди (ҳажмлари жуда кичик бўлсада, умумий ахборот тўкислиги ва сегментда ўринбосар ёқилғи бўлгани учун очиқлаб борилиши керак). Эртадан бошлаб водийда 2 кун газ бўлмаслиги, бензинга ошаётган талабни янада ошириши аниқ. Буёғига энди 11 минг сўмдан арзон бензин йўқ (йил бошида энг арзон бензин 8 150 сўм, ўтган йили шу пайтда 6 900 сўм эди). Статқўм инфляция кўрсаткичида ёқилғи вазнида 80 бензин йўқ бўлгани туфайли энг арзон ва имконли бензин йил бошидан бери камида 35%га ошганини қайта ҳисобга киритармикан?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin