22K27Telegramda ochish
Биржа савдоларида 92 бензин таклифи 3,2 карра ошган ва нарх бироз барқарорлашган Бензин нархи сунъий танқислик уюштирилиб шиширилаётганига яна қанақа исбот-далил керак? 8 августда 92 бензин ҳажми 4 карра қисқариб, 289 тоннагача тушиб қолган ва нарх осмонга сакраган эди. Биржага қўйилган ва сотилган 92 бензин ҳажми яна кўпайиши билан нарх пасайган ва тоннасига 12 926,9 минг сўмгача тушган. Лекин шу нарх ҳам август бошидан 209,5 минг сўмга юқори, яъни бензин нархи ошишда давом этмоқда (чакана савдода айниқса). Биржа сайтидаги маълумотга кўра, монополист август охиригача ҳар кунги сессияга 1 000 тонна 92 бензинни савдога қўйиб боради (жами 15 000 тонна). Лекин бу етарли эмас, айниқса, 80 шиптир ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажми қисқариб бориши, мавсумий талаб ошаётгани инобатга олинса. Барча зарурий ва истеъмолчи учун манфаатли чоралар амалга оширилса, 92 бензин чакана савдода 8 минг сўмгача арзонлашиши керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin