Қимматлаётган ёғ импорти ҳам янги рекордларни урмоқда
Озиқ-овқат маҳсулотлари орасида импорти жуда юқори даражада ўсаётган яна бири бу ўсимлик ёғи импорти.
Ўсимлик ёғи импорти ой-ой ва йил-йил қирқимида ўсиб бормоқда.
Июлда жами 55,0 млн.долларлик ўсимлик ёғлари импорт қилинган (ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш 1,96 баробар), шунинг 44,0 млн.долларлик қисми кунгабоқар ёғи (ўсиш 2 баробар). Рўйхатда инсон саломатлиги учун катта зиёни бор пальма ёғи импортининг кескин ўсганини ҳам кўрсангиз бўлади (2,24 карра).
Ўсимлик ёғи ўртача 1,08 доллардан импорт қилинган (ўтган йилнинг шу даврида 0,92 доллардан).
Ёғ маҳсулотлари Ўзбекистонда нархи юқори даражада ўсаётган маҳсулот бўлиб қолмоқда.
- https://telegra.ph/file/c3d81945273ab539f7a63.jpgtelegra.ph
- https://customs.uz/oz/#customs.uz
- https://t.me/the_bakiroo/10598@the_bakiroo