30K123Telegramda ochish
Гўшт импорти ўтган ойда кескин ошган Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, гўшт маҳсулотлари импорти июль ойида июнь ойига нисбатан ва ўтган йилнинг июлига нисбатан кескин кўпайган. Хусусан, жами гўшт маҳсулотлари импорти ўтган йилнинг июлига нисбатан 1,7 баробардан зиёдга ошган бўлса, мол гўшти импорти 1,61 баробар, товуқ гўшти импорти 3,31 баробар, қўй гўшти импорти 1,68 баробарига ошган. Маълумот учун, июль ойида мол гўшти ўртача 4,0 доллардан, товуқ гўшти ўртача 1,5 доллардан, қўй гўшти 2,8 доллардан импорт қилинган (бу ҳисобга ҚҚС, божхона расмийлаштириш, транспорт ва логистика, сақлаш ва тақсимлаш харажатлари кирмайди). Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, мол гўштининг улгуржи нархлари 60-70 минг сўм, қўй гўштининг улгуржи нархлари 65-70 минг сўм даражасида ўтган йилнинг 13 октябридан буён ўзгаришсиз қолмоқда. Ўзи мол-қўй сўядиган хусусий қассобларда июль ойида гўшт нархини сезиларли кўтарилиши кузатилган, лекин бу ҳолат статистикада акс этмаган. Расмий статистикага кўра, йил бошидан буён мол гўшти 2,5%га, қўй гўшти эса 3,1%га қимматлаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin