Меҳнаткашлар маошини оқартиришнинг ўзлари талаб қиладиган тизим ишлаши керак
Кечаги яширин иқтисодиётга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича йиғилишда энг кўп таклифлар норасмий бандликни оқартириш билан боғлиқ бўлгани эътиборли. Ростанам, яқин йилларгача норасмий бандлар сони даромад солиғи тўловчилардан кўра кўпроқ бўлган (ўтган йили тарози палласи ўзгарди).
Тақдимотда айтилишича, расмий ходимларнинг ойлиги норасмий ишлаётган одамларнинг ойлигига нисбатан 1,3 млн сўмга юқори. Энг катта фарқ — қишлоқ хўжалигида (1,5 млн.сўм).
18 фоиз ҳолатларда тадбиркорлар иш ҳақини «конверт» усулида тўлашда давом этмоқда. 22% корхоналарда норасмий ишчилар мавжуд. Норасмий ишчилар улуши энг юқори соҳа бу умумий овқатланиш (38%) ва қурилиш (29%).
Президент маслаҳатчиси ўринбосари Обид Ҳакимов жарималарсиз, жазолашларсиз харажатларни пасайтириш ва ишга олиш ҳамда бўшатиш имкониятларини енгиллаштириш, мавсумий ишчилар билан ишлашда қандай янги усулларни қўллаш кераклигига тўхталган бўлса, Бандлик вазири Ботир Зоҳидов меҳнат даромадларини оқартирган меҳнаткашларга афзалликлар яратишга урғу берган.
Яна бир восита бу ёлланма ишчиларнинг ўзлари иш берувчилардан маошларини конвертда эмас, расман солиқ тўлаб картага туширишни талаб қиладиган тизим яратишда бўлиши керак (чакана савдо ва пулли хизматларда фискал чекни талаб қилаяпмизку). Меҳнаткашларнинг ички ресурслари ҳали ишга солингани йўқ.
- https://telegra.ph/file/2172747bd29d64ba25041.jpgtelegra.ph
- https://t.me/uzbekistan24_tvnews/258119@uzbekistan24_tvnews
- https://www.gazeta.uz/uz/2025/08/12/unobserved-economy/gazeta.uz
- https://t.me/the_bakiroo/10540@the_bakiroo