20K48Telegramda ochish
Uzum Avto энди бутун Ўзбекистон бўйлаб ишлайди Uzum экосистемаси автомобиль бозорига кириши синов босқичидан чиқиб, республика миқёсидаги лойиҳага айланмоқда. Компаниянинг янги лойиҳаси даставал Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида синов тариқасида ишга тушган эди. Энди Uzum Avto бутун мамлакат бўйлаб автомобиль сотиш ва сотиб олиш имконини беради. Uzum Avto’нинг асосий урғуси текширилган эълонлар ва содда жойлаштириш жараёни. Сотувчи давлат рақами, суратлар ва нархни киритади, қолган маълумотларни сервис автоматик тўлдиради. Эълон жойлаш тахминан бир дақиқа вақт олади ва хусусий сотувчилар ҳамда автодилерлар учун бепул қолади. Бу ерда асосий масала фақат машина сотиш эмас. Платформа бозордаги энг оғриқли муаммолар сохта эълонлар, дубликатлар ва нотўғри маълумотларни нишонга олмоқда. Компаниянинг таъкидлашича, барча эълонлар сунъий интеллект ёрдамида текширилади. Харидор эса сотувчи билан тўғридан-тўғри боғланади. Энг муҳим жиҳати кейинги босқичда илова орқали ҳамкор банклардан автокредит олиш имконияти ҳам пайдо бўлиши кутилмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin