19K109Telegramda ochish
Uzum энди автомобиль бозорига ҳам кирмоқда Uzum тасдиқланган эълонлар орқали автомобиль сотиб олиш ва сотиш имконини берувчи Uzum Avto иловасини ишга туширди. Сервис ҳозирча синов режимида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ишлайди. Эълон жойлаштириш бепул ҳам автодилерлар, ҳам хусусий сотувчилар учун. Энг қизиқ томони: эълон бериш учун автомобиль рақамини киритиш, сурат юклаш ва нархни кўрсатиш кифоя. Қолган маълумотларни сервиснинг ўзи автоматик тўлдиради. Компания ҳисоб-китобига кўра, эълон яратиш ўртача бир дақиқа вақт олади. Uzum бу ерда асосий муаммони нишonga олмоқда: авто бозордаги сохта эълонлар, такрорий постлар, нотўғри маълумотлар ва текширилмаган автомобиллар. Uzum Avto’да сунъий интеллектга асосланган модерация тизими дубликат, сохта ва нотўғри эълонларни автоматик блоклаши айтилмоқда. Харидор эса ёққан эълон бўйича сотувчи билан тўғридан-тўғри боғланади. Uzum Avto бош директори Егор Абрамецнинг айтишича, сервис харидорларга реал таклифларни тезроқ топиш, сотувчиларга эса кўп миллионли аудиторияга ортиқча харажатларсиз чиқиш имконини бериши керак. Яқин вақтда илова бутун Ўзбекистон бўйлаб ишга туширилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin