Дебитор қарздорликни ундиришда дипломатик кўмакни кучайтириш вақти келдими?
Бугун кўплаб экспортчи тадбиркорлар хорижда пулни ундириш муаммосига дуч келяпти. Маҳсулот етказиб берилади, ҳатто ўша мамлакат судида ютилaди, аммо маблағни қайтариш масаласи йиллаб ҳал бўлмай қоляпти.
Масалан, тадбиркорлардан бири таъкидлашича, Озарбайжонга экспорт қилинган маҳсулот бўйича суд қарори чиққан бўлса-да, 80 минг доллар маблағ икки йилдан бери ҳануз қайтарилмаган.
Ваҳоланки, икки йил аввал Туркия компанияси Ўзбекистондаги қарзини ундириш учун мурожаат қилганда, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги жараёнга аралашиб, масала ҳал қилинишига Туркия компаниясига ёрдам берган.
Шундай экан, нега энди ўзимиз тадбиркорларининг хориждаги ҳақли маблағини қайтаришда ҳам шундай амалий ёрдам бўлмаслиги керак?
Тадбиркорлар фикрича, Ташқи ишлар вазирлиги ва элчихоналар чет элда ўзбек бизнеси манфаатларини ҳимоя қилишда янада фаол бўлиши зарур.