Ўзбекистонлик тадбиркор Туркманистондан пулларини ололмаяпти
Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида экспортчи тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувда тадбиркор Туркманистонга маҳсулот экспорт қилиш ва бунинг учун тўловларни қабул қилишда муаммога учраётгани ҳақида гапирди.
Қизиқ ҳолат. Улар қўшни мамлакатга 100 минг долларлик кир ювиш воситаларини экспорт қилган, лекин Туркманистонда конвертация мавжуд бўлгани сабабли маҳсулот учун тўловни ўзбекистонлик экспортёрнинг ҳисоб рақамига туширишнинг иложи бўлмаяпти.
Тадбиркор масалага ўз таклифини ҳам билдирган. У экспорт учун тўловни туркманистонлик импортчининг Ўзбекистондаги вакилидан нақд шаклда олишни таклиф қилди.