19K166Telegramda ochish
Қирғизистонлик ва тожикистонлик муҳожирлар ҳам Ўзбекистонга пул ўтказмоқдами? Апрель ва май ойининг дастлабки декадасида пул ўтказмалари ҳажмининг кескин ошганлиги Россия ва Қозоғистонда ишлаётган қирғизистонлик ва тожикистонлик мигрантларнинг Ўзбекистонга пул юбораётганлиги билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Гап шундаки, Қирғизистонда ҳам, Тожикистонда ҳам пул ўтказмаларининг нақд долларда олишга тақиқ ва чекловлар мавжуд. Қирғизистонда бу расмий тақиқ: халқаро пул ўтказмалари жўнатувчи-мамлакат валютасида берилади, масалан, Россиядан келган ўтказма фақат рублда берилади. Тожикистонда эса, гарчи расмий тақиқ бўлмасада пул ўтказмаларини сомонийда олиш мумкин. Ўтказма олувчилар билан мулоқотлар ва маълумотлар таҳлили Ўзбекистонга келаётган ва долларда олинаётган ўтказмаларда аслида қирғизистонлик ва тожикистонлик бўлган бенефициарларнинг ўрни ошаётганлигини тасдиқламоқда. Албатта, бу бўйича кенгроқ ахборот базаси ва кузатувлар талаб этилади (айниқса чегарадош вилоятларда юз бераётган транзакциялар бўйича). Қирғизистонлик ва тожикистонлик мигрантлар Ўзбекистонга юбораётган пул ўтказмалари маблағлар олингандан кейин қай тарзда қўшни мамлакатларга етказилаётгани бўйича аниқ хулосалар ҳозирча йўқ. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin