18K49Telegramda ochish
Пул ўтказмалари ҳақида Кузатувлар, мулоқотлар, солиштиришлар, имконли маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, февралнинг дастлабки 9 куни билан солиштирганда мартнинг 9 кунида Ўзбекистонга юборилаётган пул ўтказмалари ҳажми ўртача 2 баробаргача қисқарган. Хусусан, Россиядан келаётган ўтказмалар ҳажми 4-5 баробаргача, Қозоғистондан келаётган ўтказмалар 40-50%гача камайган. Украинадан пул ўтказмалари келиши амалда тўхтаб қолган. Айни вақтда АҚШ, Корея, Туркиядан пул ўтказмалари сезиларли даражада ошган. Охирги кунларда Ўзбекистонга келаётган пул ўтказмалари бўйича АҚШдаги ватандошларимиз томонидан юборилаётган ўтказмалар сони ва ҳажми биринчи ўринга чиққан. Ўзбекистондан хорижга юборилаётган пул жўнатмалари бўйича. Қирғизистон, Туркия ва Россияга пул жўнатмалари кўпайган. Бу ҳолат кўпроқ майда товар операцияларига, моккиликнинг жонлангани ва рус рублининг қиймати юқори даражада пасайиб бораётгани шароитида Россиядан товар сотиб олиш нисбий арзонлигини юзага келаётгани билан изоҳланиши мумкин. Қайтараман, мазкур хулосалар мутлақо субъектив характерга эга ва факт ўлароқ қабул қилинмаслиги лозим. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin