17K32Telegramda ochish
Санкциялар остидаги Беларусь ҳақида 2021 йилда Беларусдан 318,8 миллион долларлик маҳсулот импорт қилганмиз. Солиштириш учун қўшни уч давлат - Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистондан импорт жами ҳажми Беларусдан импорт ҳажмидан камроқ. Экспортимиз 58,6 миллион долларни ташкил этган. Биз Беларусдан трактор ва юк автомобиллари, эҳтиёт қисмлар, гўшт, ёғоч, шакар, қоғоз ва ҳатто кофе ҳам импорт қиламиз. Мана шу маҳсулотлар импортида Беларусь ТОП-5таликда. Биз Беларусга калава ип, трикотаж, мева-сабзавотлар, химикатлар, мис трубалар экспорт қиламиз. Конфликт бошланган буён беларусь рублининг расмий курси долларга нисбатан 30%га арзонлашди, лекин долларнинг тижорий курслари 50%га қимматлаган. Мамлакатда нақд валюта сотиш чекловлари киритилиши мумкинлиги хавотирлари мавжуд. Ғарб давлатлари ва корпорациялари Россияга нисбатан қўллаётган санкциялари ва чекловлари аксар ҳолларда Беларусга ҳам қўлланилмоқда. Хусусан, АҚШ Беларуснинг энг йирик "Белинвестбанк" ва "Банк Дабрабыт" банкларини санкцион рўйхатга қўшган. Европа иттифоқи эса "Белагропромбанк", "Банк Дабрабыт" ва "Банк развития Беларусь" банкларини SWIFTдан узиш, Беларусь Марказий банки билан транзакцияларни тўхтатиш, нақд евро етказишни тақиқлашни кўзда тутмоқда. Санкциялардан ташқари янги реаллик логистика нархи ва имкониятларини янада қимматлаштиради, чунки Беларусдан Ўзбекистонга ёки Ўзбекистондан Беларусга товар етказиш Украина ёки Россия ҳудудидан транзитни тақозо этади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin