12K52Telegramda ochish
Белорусь иқтисодий таназзул арафасида Роман Протасевични қўлга олиш учун ёлғон ва зўравонлик билан Ryanair авиарейсини мажбурий қўндириш ҳолатида кейин Европа иттифоқи Лукашенко зулми остида қолаётган Белорусга нисбатан қатор санкцияларни тайёрламоқда, Ҳозирнинг ўзида ЕИ авикомпанияларига Белорусь осмони узра учмаслик тавсияси амал қила бошлади. Шунинг ўзиданоқ Белорусь йилига бир неча юз миллион доллар йўқотади. Таклиф этилаётган санкцияларнинг энг асосийси Белорусдан ЕИга импортни ва ЕИдан инвестицияларни тўхтатиш билан боғлиқ. Белорусь 2020 йилда Европа иттифоқига 6,8 млрд.доллардан ортиқроқ экспорт қилган. Шунингдек белорусь банкларини SWIFTдан узиш, Visa ва Mastercard тизимларидан четлатиш таклифлари ҳам мавжуд. Санкциялар жорий қилинса, энг катта муаммо ташқи қарз ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлади. Белоруснинг 2020 йил якунлари бўйича ташқи қарзи 42 млрд.доллардан ортиқ, бу ЯИМнинг 70%и дегани. 2021 йилда 7 млрд.доллардан ортиқ ташқи қарз билан боғлиқ тўловлари қайтарилиши лозим. Диктатураларнинг ташқи қарз жамғариши ўз бўйнига ўзи арқон солиши билан тенглигини Белорусь мисолидаям кўриш мумкин. Дарвоқе, мамлакат олтин-валюта захиралари 7,3 млрд.доллар атрофида. Ва бу миқдор бу йилги ташқи қарзга хизмат кўрсатишгагина зўрға етади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin