14K129Telegramda ochish
Лукашенко ҳокимияти яна қанча чўзилади билмадим-у, лекин Белорусь иқтисодиётининг мустаҳкамлик заҳираси узоққа бормаслиги аниқ. Белоруснинг ақл пештахтаси - ИТ компаниялар мамлакатни тарк этмоқда. Белоруснинг саноат юзи - БелАЗ ва МАЗда оммавий ишташлашлар бошланди. Қолган саноат ва қурилиш компаниялари умуммиллий ишташлашга қўшилмоқда. Белорусда ғалла ўрими мавсуми бошланган. Лекин ўзини алданган ва хўрланган дея ҳис этаётган белорусларнинг қўли ишга бормайди. Белорусь олтин-валюта заҳиралари 9 млрд.доллар атрофида. Қулаш арафасида турган белорусь рублининг ҳеч қандай таянчи йўқ. ЕИ мамлакатн СВИФт тизимидан узишни муҳокама этмоқда. Бу ёқда Путин Россияси узилишга тайёр олмани ютиб юборишга ҳозирлик кўрмоқда (Қрим аналогияси каби - қўшни мамлакатда кулфат бошланганда Путин Россияси ўғирликка тушади). Лукашенкога овоз берганлар қани демоқчимисиз? Лукашенкога овоз берганлар каска, жилет, дубинка ва гранаталар билан қуролланиб Лукашенкога овоз бермаганларни калтаклаш ва қамоққа тиқиш билан машғул. Буларнинг ҳеч бири юз бермаслиги мумкин эди. Вақтида, ўз вақтида мағлубиятни тан олиш ва ҳокимиятдан кетиш кифоя бўларди. Энди кеч. Ҳаммаси интиҳогача боради. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin