13K66Telegramda ochish
Сайловлар ва ҳокимиятда қолиш легитимлиги ичкаридан ва ташқаридан белгиланади. Кеча ва тун бўйи Белорусь халқи Лукашенконинг нолегитимлиги кўрсатди ва кўрсата олди. Ҳеч қанақа чизилган 80%лик овоз билан ғалаба йўқ. Асл реаллик тамомила аксинча. Лекин Лукашенко ҳокимиятдан ҳали бери кетмайди. Чунки унинг легитимлиги ташқаридан ҳам қувват олади. Энди ҳаммаси жаҳон ҳамжамияти, айниқса буюк давлатларнинг кечаги сайловлар натижалари ва Лукашенко ҳокимиятини тан олиш-олмаслигига боғлиқ. Евроиттифоқ, Қўшма штатлар ва Улуғ Британия учун Лукашенко ҳокимияти энди худди Венесуэла Президенти Мадуронинг ҳокимияти сингари нолегитимдир. Балки Ғарб Тихановскаяни Президент дея тан олиши ҳам мумкин. Катта эҳтимол билан Путин Россияси сайлов натижалари ва Лукашенко ҳокимиятини тан олади. Албатта текинга эмас. Шартлар эвазига. Путинга унинг олдида шахсан қарздор, осон бошқариладиган ва тили қисиқ Лукашенко керак эди. У мақсадига деярли эришди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin