11K42Telegramda ochish
Россия Марказий банки статистикасига кўра, 2020 йил 1- чорагида Россиядан Ўзбекистонга 759 миллион доллар пул ўтказмалари юборилган. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 818 миллион доллардан иборат бўлган. Коронавирус омилининг таъсири апрелдан бошлаб сезила бошлагани эътиборга олинса, иккинчи чоракда пасайиш янаям кўпроқ суръатда бўлиши кутиш мумкин. Айни дамда Ўзбекистондан Россияга пул ўтказмалари ўтган йил давридаги 80 миллион доллардан 95 миллион долларгача ошган. Россиядан пул ўтказмалари ҳажмда ҳам, улушда ҳам пасаяётганидан кўп хавотирга тушмаслик лозим. Қайтанга бошқа маршрутлар ҳисобига, айниқса ички меҳнат бозорида фаолият юритишни легаллаштириш ва кенгайтириш эвазига бу боғлиқликни бир неча йил давомида пасайтириш вазифаси қўйилиши лозим бўлади. Ваъда этилганидек, ўз-ўзини банд қилувчилар қаторига таксичилар қўшилиши, ёки юзминглаб таксистлар соддалаштирилган солиқ тўловчиларга айланиши зарур. Камсув, адирбўйи, тошлоқ ерларда насослар ўрнатиб, қишлоқ жойларда рўйхатга олинган камбағалларга бир умрга фойдаланиш ҳуқуқи билан ерни тақсимлаб бериш амалиётини бошлаш лозим. Ва барча буюк депрессияларда бўлгани каби кейин иқтисодиёт тараққиётига сабаб бўлгувчи туман, вилоят ва республика аҳамиятидаги йўллар (ситилар ва кўп қаватли уйлар эмас!) қурилишига меҳнат ресурслари жалб этилиши керак. Фақат шу йўл билан мамлакат ва миллат Россияга боғлиқлик асоратидан чиқа бошлайди. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin