Тегишли тартибларни белгиловчи қонун ҳужжатлари қабул қилингунча давлат активларини ишончли бошқарув асосида ўнг ва чап чўнтакларга тақсимлаб юбориш амалиётини тўхтатиб туриш таклиф этилмоқда.
Ҳурматли парламент аъзолари, гарчи сизлар сайланган тартиб-таомилларга кўплаб саволлар бўлсада, сизлар Ўзбекистон халқи манфаатларини ҳимоя қилишингиз зарур. Бу сизларнинг энг биринчи вазифангиз.
Бутун 20-аср давомида миллат томонидан оғир меҳнат, қон, жон сарфлаб жамланган, жамғарилган бойликларни енг остида амалга оширилаётган схемалар воситасида оппон-соппон шахсларга топширилиб юборилишига жим қараб турманг.
- https://t.me/davletovuz/9615@davletovuz