Эрталабдан яхши хабар
Ўзбеккўмирнинг 45 фоизлик акциялар пакети россиялик шартли Рога и копыта компаниясига ишончли бошқарувга берилиши тўғрисидаги қарор бекор қилинибди.
Умид қилиш керакки, худди шундай ишончли бошқарув шартларида тузилган бошқа битимлар ҳам бекор қилинади.
Давлат активлари очиқ савдоларда, бозор нархларида сотилиши керак.
Ишончли бошқарув шартларида активларни қўлга киритган субъект самарали мулкдорга айланмайди, бундайлар кўпи билан нисбий ҳуқуқда бугунги фермерлар ҳолида - харажати давлатга, даромади чўнтакка қабилида иш юритишади.
Балки ишончли бошқарув моделини сақлаб қолиш керакдир, лекин фақат жамоат муҳокамаси ва Парламент тасдиғидан ўтгандан кейингина (мамлакатга миллионлаб зиён келтирган СРП - маҳсулот тақсимоти битимлари бундан буён Парламент тасдиғидан ўтгандан кейингина кучга кириши белгилангани сингари)
https://t.me/CorpInfo/3172
- https://t.me/CorpInfo/3172@CorpInfo