24K147Telegramda ochish
Саволларни қўйишда давом этамиз Янги даврнинг молиявий найранглари рейтингида албатта жой оладиган битим бўйича саволларни беришда давом этмаслик мумкин эмас. 4. “Uzbekistan GTL”да технологик линиясининг юраги ҳисобланган Ҳавони ажратиш, Водород ва Синтетик газ ишлаб чиқариш ускуналарини Air Products компаниясига сотиш шу ускуналарни бевосита сотиш орқали амалга оширилганми ёки UZBEKISTAN GTL МЧЖдаги Ўзбекнефтегаз улушининг бир қисмини сотиш орқалими? Унисигаям, бунисигаям жавоб йўқ. Шу билан бирга, активларни ёки улушларни бегоналаштириш билан боғлиқ муҳим фактлар ва қарорлар на компания сайтида, на ягона платформада эълон қилинган.Бу ҳақда энг камида жамият кузатув кенгашининг тегишли қарорлари бўлиши керак. Ўзи умуман Ўзбекнефтегаз акциядорлик жамиятларига оид корпоратив қонунчилик талабларига кўндалангига қўйиб қўйган. 5. Сотилаётган активлар ёки улуш билан ҳисоб-китоблар пул кўринишида амалга ошириладими ёки қанақадир ҳуқуқларнинг алмашиши тарзида схемалар ёки ўзаро мажбуриятлардан воз кечиш ниқобидаги найранглар воситасидами? Содда қилиб айтганда қани ўша 1 млрд.доллар? Пул кимнинг чўнтагида? 6. Сотилаётган ускуналарни баҳолаш қайси компания томонидан амалга оширилган? Нега компания активларининг 20%дан қиммат турадиган ускуналарни баҳолаш бўйича тендер ўтказилмаган? Танланиб олинган баҳоловчи номи ва баҳолаш ишининиям кўрайлик? Шоввознинг репутацияси ва муқобил бозори йўқ ўта мураккаб ускуналарни баҳолаш бўйича тажрибаси бордирки, танлагансизлар.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin