39K878Telegramda ochish
4 млрд.доллар қийматдаги завод 1 млрд.долларга сотилдими? Air Products компанияси бир миллиард долларлик инвестиция ҳисобига бевосита ва билвосита қиймати 4 миллиард долларгача шиширилган Uzbekistan GTL заводини бошқариш ва фойдаланиш ваколатини қўлга киритмоқда. Албатта, энергетикадаги тубсиз жарлик ва мутлақ цинизм устига қурилган абсурд қарорлардан келиб чиқиб, GTL заводни бир кун келиб қайсидир тўдага топшириб юборишларини кутган эдим. Лекин ҳаммаси бунчалар тез юз беришини тасаввур этмагандим. Энг асосий активидан айрилган Ўзбекнефтегазнинг тақдири энди нима бўлади? Эринмаган корчалон ва олигархлар талашда давом этаётган Ўзбекнефтегазнинг тортиқ қилвориладиган навбатдаги активи қайси бўлади? Рейтинги-чи? Облигациялари-чи? Ё якунда иккита қовун пулига сотишга тайергарликми бу? Каррасига шиширилган GTL лойиҳаси учун жалб қилинган миллиардлаб долларлик кредитлар нима бўлади? Ким тўлайди? ФРРУнинг пуллари-чи? Йўқ, мақсад нима ўзи?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin