



GTL заводнинг "юраги" сотилганмиди, "ижарага" топширилганмиди ё "инвестор"га берилганмиди?
Тарқатилган расмий ахборотга ишонилса, Air Products компанияси ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ ўртасида битим асосида Uzbekistan GTL заводига Air Products компанияси томонидан 1 миллиард долларлик инвестиция киритилган.
Ўша вақтдаёқ бу инвестиция дейилган, лекин инвестицияга ўхшамаган ғалати битимга нисбатан саволлар пайдо бўлган.
Мазкур саволларга Ernst & Young ҳисоботи бироз ойдинлик киритади.
Биринчидан, бу ҳеч қандай инвестиция эмас, барча белгиларига кўра қарз битими. Ўзбекнефтегазнинг ўзи уни молиявий мажбурият деб тан олган.
Иккинчидан, мазкур битимга боғлиқ равишда Air Products билан яна бир Пулли хизматлар келишуви тузилган (Молотов-Риббентроп яширин пакти эсга тушади). Унга кўра, Ўзбекнефтегаз 15 йил давомида ҳар йили 145 млн.доллардан, жами 2 175 млн.доллар тўлаб бериши керак бўлган. Битимнинг асл мазмунини белгилайдиган бу иккинчи келишув ҳақида шу пайтгача бирон бир очиқ маълумот берилмаган.
Давоми бор