25K172Telegramda ochish
Air Products'га ФНҚЗда фақат технологик ускуналар қизиқми? Ҳозирча америка компаниясининг бирон расмий баёноти йўқ. Лекин Saneg томонининг баёнотига қаралса, битимнинг мазмуни водород ишлаб чиқариш учун ўзгарувчан босимли абсорбция қурилмаси (PSA) билан боғлиқ ва бу қурилма 3 йил аввал Air Products'дан сотиб олинган (ФНҚЗ "хусусийлаштирилмасидан" олдин). Эсингизда бўлса, Air Products ўтган йили Uzbekistan GTL билан ҳам шунга ўхшаш битим тузган эди. Ўшанда 4 млрд.долларлик GTL заводининг юраги бўлган Ҳавони ажратиш, Водород ва Синтетик газ ишлаб чиқариш ускуналарин 1 млрд.долларга сотилгани, гўёки бу Air Products'нинг Ўзбекистонга киритган инвестициялари дея эълон қилинган эди. Аслида эса, бу гаровида ускуналар бўлган қарз битими ёки қайтарма лизинг экани ойдинлашган. Битимга кўра, 1 млрд.доллар қарз учун Ўзбекнефтегаз Air Products'га 15 йил давомида ҳар йили 145 млн.доллардан, жами 2 175 млн.доллар тўлаб бериши керак бўлган. Бу сафарги 140 млн.долларлик битимнинг алоҳида шартлари эълон қилингани йўқ. Балки бошқа сабаблар билан маълум бўлиб қолмаса, очиқланмас ҳам. Чунки Saneg МЧЖ, аудиторлик ҳисоботларини очиқламайди. Муаммо қарор қабул қилувчилар учун Air Products'нинг Ўзбекистонда охирги 1,5 йилдаги бир қарашда иқтисодий мазмунга эга бўлмаган битимларининг асл моҳияти нимадан иборат эканлиги очилган ёки очилмаганида. Чунки бу схемаларнинг тўла картинаси очилмагунча Air Products'нинг тўсатдан қарзлар билан боғлиқ йирик иккита муаммоли заводда ускуналарни харид қилиши қанақа эски мажбуриятларга оид ва олдинда яна қанақа мажбуриятлар яратади деган оғриқли саволлар пайдо қилмайди. Расмий пропаганда эса буни Ўзбекистонга келаётган инвестиция деб ноғора чалиб бераверади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin