"Газ ўрнига электр" сиёсати қачондан ишга тушади? Энг йирик газ қазиб олувчи Ўзбекнефтегаз тўлиқ бўлмаган 8 ойда 15,1 млрд.куб газ қазиб олган. 2025 йилда 25,2 млрд.куб газ қазиб олгани айтилган компания учун 2026 йилда камида 25,4 млрд.куб газ қазиб чиқариш вазифаси қўйилган. Кунлик газ қазиб чиқариш ҳажми, топшириқда айтилганидек, 70 млн.куб ҳажми узлуксиз таъминланган тақдирда ҳам йил охирига
ung.uz
HavolalarҚарийб уч йил аввал 80 та ёқилғи қуйиш шохобчасини ёпиқ тарзда, сопини ўзидан чиқариб “сотворган” Ўзбекнефтегаз озар қардошларимизнинг Socar’и билан автомобилларга ёнилғи қуйиш бўйича замонавий шохобчалар тармоғини очишни режалаштирмоқда. Битимнинг бошқа биронта қўшимча тафсилотлари - янги заправкалар сони ва қиймати, ҳамкорларнинг улушдорлик нисбати маълум эмас. Маълумот учун, Socar Озарбайжонда
Йўқ! 1,8 млрд.долларлик Шўртангаз-2 лойиҳаси нима ўзи, деган савол туғилаяптими? Мана бу картага, мана бу манзилга қаранг. https://maps.app.goo.gl/hMnPc5BBUFVJtacF8 Шу бўшлиқ учун Ўзбекнефтегаз расмий ҳужжатлар бўйича 2,7 трлн.сўм сарфлаб қўйган (пудратчи қирол - EE). Норасмий манбаларга кўра, бундан каррасига кўп. Лойиҳа учун 1,2 млрд.доллар кредит ҳам олинган (буниям ошаётган тарифлар билан биз
Ўзбекнефтегаз раҳбариятининг навбатдаги йиғилишида нефт базаларнинг ҳозирги ҳолати қониқарсиз экани, маҳсулот реализациясида самарали ва шаффоф тизим йўлга қўйилмагани қайд этилган. Айтилишича, 2025 йил давомида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи олдида қарздорликнинг сезиларли ошиб кетгани, ходимлар фаолияти устидан назорат етарли даражада таъминланмагани кескин танқид қилинган. Аксарият нефт база
Ўзбекнефтегаз янги раҳбариятининг дизел ёнилғисининг ички бозорда реализациясини янада кўпайтириш бўйича қатъий топшириқларига қарамай, декабрь ойида дизель импорти рекорди яна янгиланган (янги раҳбарият 4 млрд.долларлик GTL заводнинг дизели қайси схемалар ва кимларнинг фойдасига чегирмалар ҳисобига экспорт қилинаётгани ва қайтиб ўзимизга кимлар импорт қилаётганига эътибор қаратармикан?). Декабрь
Завод билан боғлиқ муаммоларнинг ҳозирча фақат учини чиқаришга 4 йилдан кўпроқ вақт кетди. Лекин асл сабаблар ва сабабчилар ҳақида гапирилмас, хатолар очиқ тан олинмас, зараркунанда занжирлар парчалаб юборилмас экан, қўйилаётган янги вазифаларга барибир эришиб бўлмайди. Заводда технологик нуқсонлар тўлиқ бартараф этилмагани, авариявий тўхташлар давом этаётгани таъкидланипти. Хўп, кимлар бунга йўл
Бу Ўзбекнефтегаз учун охирги уч йилда янги Стратегия дейилган учинчи стратегия бўлиши мумкин. Роппа-роса бир йил аввал, 2024 йил 19 декабрдаги янграган антиутопия ва антиваъдаларни мана бу ерда кўриб, эслашингиз мумкин. Кеча ўтган мажлисда ҳам Ўзбекнефтегазни трансформация қилиш бўйича янги Стратегияни қабул қилиш ва газ қазиб чиқаришни барқарорлаштириш ва соҳада тизимли натижаларга эришилиши бил
Ўзбекнефтегаз 2025 йилнинг 10,5 ойи давомида 9,7 трлн.сўмлик тўғридан-тўғри битимлар тузган. Тендерсиз битимларнинг 53%и бешта субъект ҳисобига тўғри келади. Эътиборлиси, энг катта тендерсиз 1,8 трлн.сўмлик битим давлат рўйхатидан ўтганига 7 ой бўлган MAQSAD PETROLEUM МЧЖ билан амалга оширилган. Кейинги ўринни TECHENERGY МЧЖ билан умумий қиймати 1,2 трлн.сўмлик битимлар эгаллаган. KPMG аудиторлик
Халқаро рейтинг компаниялари Ўзбекистоннинг самарасиз давлат компанияларига юқорироқ рейтинг баҳолари бериб келади, уларнинг важига кўра, гўёки зарурат туғилганида, Давлат давлат компаниялари учун ёрдамга келади. Инобатга олинмайдики, Давлатнинг ёрдамга келиши имкониятлари чекланган ва тобора қисқариб бормоқда. Мабодо икки ёки ундан ортиқ давлат компанияси ва давлат банклари ёрдамга муҳтож бўлиб
Монополистнинг қўшма корхоналар ва уюшмалардаги инвестициялари бир йил ичида 1,7 каррага шишган ва 46,7 трлн.сўмга етган. Ўзтрансгаз билан боғлиқ қарз юклаш схемаси орқали Ўзбекнефтегаз 46,8%лик улушга эга бўлган бўлса, Шўртангаз-2 лойиҳасига тикилган қарз ва кредитлар 6,0 трлн.сўмлик қиймат билан ArkChemical'даги 40%лик улушга дўнган. Бу ажойиб тарихий схема ҳақида ўтган йилиёқ ёзган эдик. Энди
Ўзбекнефтегазнинг қарз ва кредитлари 2024 йил якунларига кўра 42,8 трлн.сўмга етган (+1,5 трлн.сўм). Қарзларнинг катта қисми 13,5 трлн.сўми жорий, яъни қисқа муддатли (ўтган йили 8,7 трлн.сўм эди). Яъни монополист жорий йилда шунча қарз танини ёпиши керак ёки янги қарз олиб, қайта молиялаштириши лозим (нима учун отнинг калласидек фоизларда 850 млн.долларлик евробонд жойлаштирилгани тушунарлидир).
Тармоқда Рақобат қўмитаси "Sanoat Energetika Guruhi Enera" МЧЖга нисбатан иш қўзғатиб, "Рақобат тўғрисида"ги Қонуннинг 26-моддаси талаблари бузилганлиги учун БҲМнинг 1000 баробари миқдорида жаримага тортгани ёзилмоқда. Иш қўзғаш ва жарима сабаби сифатида "ArkChemical" МЧЖнинг устав фондидаги улуши Қўмита розилигисиз сотиб олингани кўрсатилган. Рақобат қўмитасининг ўзи бу бўйича бирон бир расмий а
2024 йил учун Ўзбекнефтегаз молиявий ҳисоботлари аудитдан ўтказиш KPMG'га ўтган. Қайд этилишича, 2024 йил июль-октябрь ойларида Ўзбекнефтегаз ўзбек банклари билан 2,5 трлн.сўмлик кредит битимлари тузган. Шунингдек, монополист ФРРУдан 100 млн.долларлик кредит маблағлари олган. Кредитларнинг нархи ва қайси лойиҳа ва мақсадларга йўналтирилгани очиқланмаган. ФРРУдан олинган 100 млн.долларнинг Афғонис
Чунки қарз мажбуриятларнинг потираб ўсиши, қимматлашиши, қарз юкининг ортиши, бу йилга тўғри келадиган сўндиришлар ҳажми , эски қарзларнинг янги, лекин қиммат мажбуриятлар билан қопланиши фонида молиявий ҳолатнинг кескин оғирлашиши шароитида монополистга давлат ёрдамга келиши мумкин. Давлат ёрдамга келди дегани, бу қанақадир шиширилган янги лойиҳалар ўйлаб топиш орқали бўладими, капиталга пул кир
2023 йил якунлари бўйича Ўзбекнефтегазнинг алоҳида ва консолидациялашган молиявий ҳисоботлари тубга инаётган монополистнинг аҳволи янада оғирлашганини кўрсатади. Ликвидлик кескин камайган. Пул маблағлари қолдиғи 2 487 млрд.сўмдан 960 млрд.сўмгача қисқарган. Дебитор қарзлар ортган. Дебиторлар жами 3 905 млрд.сўмдан 5 265 млрд.сўмгача етган. Дебиторлар ортганига қарамай, йўқотишлар учун захиралар к
Ўзбекнефтегаз АЖ алоҳида молиявий ҳисоботи бўйича UNG Petro заправкалар тармоғи ва Чиноз нефтни қайта ишлаш заводини сотишдан, консолидациялашган ҳисоботдагидан фарқли, жами 152,18 млрд.сўм нооперацион даромад олинган. Бу тан олинган даромад битимнинг жами суммасига оидми ёки келиб тушган бир қисм қийматгами, бир нарса дейиш қийин. UNG Petro заправкалар тармоғи ва Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи
Тубга чўкаётган Ўзбекнефтегазнинг халқаро стандартлар бўйича молиявий ҳисоботларига кўра, UNG Petro заправкалар тармоғи ва Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи кўпчиликка тасодифан маълум бўлиб қолинганидек 2024 йил февралда эмас, ўтган йили ноябрдаёқ сотиб бўлинган. Молиявий ҳисоботга кўра, жами баланс бўйича 547 млрд.сўмлик икки активнинг соф баланс қиймати бегоналаштириш пайтида 259 млрд.сўмни таш
Бу бўйича Энергетика вазири ё Ўзбекнефтегаз ёки Ўзтрансгаз қачондир тилга кирса, балки айтар. Балки қўлга, ошга ва тўнга ўргатилмаган бўлса, аудиторлик ҳисоботида ё рейтинг ҳисоботида бирон абзац маълумот қолдириб кетилар. Лекин жавоб олиш учун, ҳеч қурса савол бериш керак: шонли энергетикларнинг ўзбекистонликлар устидан ҳар қандай ёвуз экспериментлари учун қулай бўлган ҳозирги ёпиқ ва биқиқ режи
Очиқ маълумотларга таянилса, 29 март куни газ қазиб олиш бўйича монополист Ўзбекнефтегаз газ транзити ва транспорти бўйича монополист Ўзтрансгазнинг 46,8% улушини 292,8 млрд.сўмга сотиб олган. Битим биржадан ташқари амалга оширилган кўринади, акциялар номинал қийматда, 1000 сўмдан сотилган. Битимдан, 2 кун ўтиб, 1 апрель куни Ўзбекнефтегаз Ўзтрансгазнинг акцияларини баҳолатиш бўйича “Uz-Kor Gas C
Эгалланган активларини очиқлашни бошлаган Санег гуруҳи SEG Enera бренди остида консолидациялаган инвестицион активлардан бири ўлароқ ArkChemical лойиҳаси кўрсатилган. 280 минг тонна полиэтилен, 100 минг тонна пропилен ишлаб чиқаришни кўзда тутган мазкур лойиҳанинг барча параметрлари Ўзбекнефтегаз томондан амалга оширилиши лозим бўлган Шўртан-2 лойиҳасининг айнан ўзгинаси. Ўзбекнефтегаз мазкур лой