25K72Telegramda ochish
Ўзбекнефтегаз алоҳида молиявий ҳисоботи бўйича Ўзбекнефтегаз АЖ алоҳида молиявий ҳисоботи бўйича UNG Petro заправкалар тармоғи ва Чиноз нефтни қайта ишлаш заводини сотишдан, консолидациялашган ҳисоботдагидан фарқли, жами 152,18 млрд.сўм нооперацион даромад олинган. Бу тан олинган даромад битимнинг жами суммасига оидми ёки келиб тушган бир қисм қийматгами, бир нарса дейиш қийин. UNG Petro заправкалар тармоғи ва Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи бўлиб тўлаш шартларда сотилган бўлиши эҳтимоли ҳам мавжуд (гарчи ўта муҳим факт бўлсада, аудитор бу борада сукут сақлаган). Консолидациялашган ҳисоботдаям бунга аниқлик киритилмаган. Битим қиймати тийинигача аниқ қанчалигини яна тахмин қилиш мумкин холос. Ўрага сичқон тушди гулдур-гуп тарзида мум тишлаган шериклар тилга кирса, балки бир нарса дейишар.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin