UNG Petro ва Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи 2023 йил ноябрда 453 млрд.сўмга (ёки 519 млрд сўм) сотилган
Тубга чўкаётган Ўзбекнефтегазнинг халқаро стандартлар бўйича молиявий ҳисоботларига кўра, UNG Petro заправкалар тармоғи ва Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи кўпчиликка тасодифан маълум бўлиб қолинганидек 2024 йил февралда эмас, ўтган йили ноябрдаёқ сотиб бўлинган. Молиявий ҳисоботга кўра, жами баланс бўйича 547 млрд.сўмлик икки активнинг соф баланс қиймати бегоналаштириш пайтида 259 млрд.сўмни ташкил этган. Ўзбекнефтегаз мазкур схемадан 194 млрд.сўмлик нооперацион даромад қайд этган.
Демак, UNG Petro заправкалар тармоғи ва Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи, агар ҚҚС тўланмаган бўлса, 453 млрд.сўмга сотилган (пули тўлиқ тўланган ё тўланмагани номаълум).
Албатта, Давактив ҳам, Ўзбекнефтегаз ҳам ҳам ушбу яширин "хусусийлштрш" бўйича шу пайтгача лом-лим дегани йўқ, ўзларига қолса, демайди ҳам. Лекин бу масала эртами, индинми барибир кўтарилади (вақт масаласи холос). Давактив ҳам, Ўзбекнефтегаз ҳам нафақат саволларга жавоб беришади.
Газета UNG Petro заправкалари тармоғининг бозор қийматини камида 100 млн.долларга баҳолаганди.
P S. Ҳисобот изоҳига кўра, айни схема бўйича нооперацион даромад 260 млрд.сўм деб тан олинган (ҳисоботда эса 194 млрд.сўм). Демак, икки актив 519 млрд.сўмга сотилган бўлиши мумкин. Бу ҳолда, Ўзбекнефтегаз бошқа номи келтирилмаган активларни сотишдан 66 млрд.сўм зарар кўрган бўлиб чиқади.