19K36Telegramda ochish
Ўзбекнефтегаз газ қазиб олиш режасига чиқадими? "Газ ўрнига электр" сиёсати қачондан ишга тушади? Энг йирик газ қазиб олувчи Ўзбекнефтегаз тўлиқ бўлмаган 8 ойда 15,1 млрд.куб газ қазиб олган. 2025 йилда 25,2 млрд.куб газ қазиб олгани айтилган компания учун 2026 йилда камида 25,4 млрд.куб газ қазиб чиқариш вазифаси қўйилган. Кунлик газ қазиб чиқариш ҳажми, топшириқда айтилганидек, 70 млн.куб ҳажми узлуксиз таъминланган тақдирда ҳам йил охиригача газ қазиб олиш ҳажмини Ўзбекнефтегаз 23,6-24,0 млрд.кубгача етказа олинади, бундан ортиқ эмас. Ўзбекистонда газнинг 35%ини қазиб оладиган "хусусий" ва хорижий компаниялардаги аҳвол қандайлиги бўйича очиқ маълумотлар мавжуд эмас. Нима бўлгандаям, Ўзбекистон бўйича жами газ қазиб олиш пасайиши бир секинлашиб, бир тезлашиб, лекин узлуксиз давом этмоқда, 7 ойлик қисқариш 3,8 млрд.кубгача етган, шу суръат ўзгармаса, йил охиригача қисқариш, 4,8-5 млрд.кубгача етади ва йиллик ҳажми 36,7-37,0 млрд.кубдан ошмайди (прогнозда 40,2 млрд.куб). Очиқ тан олинаётганидек, газ таъминоти келаётган қишда аввалги йиллардагидан яхшироқ бўлмайди ("газ кўпаймайди, балки камаяди"). Айни пайтда ёпиқ кабинетларда айланаётган "газ ўрнига электр" сиёсати бўйича аниқ ва манзилли ечимлар ҳалигача жорий қилингани йўқ. Қиш эса яқин.

Arxivda shunga yaqin