17K23Telegramda ochish
Мактабга тайёргарлик: оилавий харажатдан катта иқтисодий жараёнгача Ҳар йили август ойида миллионлаб оилалар бир вақтнинг ўзида дафтар, ручка, қалам, альбом, бўёқ, пластилин ва бошқа мактаб анжомларини харид қила бошлайди. Шу жиҳатдан қараганда, мактабга тайёргарлик оддий мавсумий харид эмас, балки катта истеъмол циклидир. Ўзбекистонда ҳар йили 700–750 мингга яқин бола биринчи синфга боради. Шунинг учун августда канцелярия маҳсулотларига талаб кескин ошиши табиий. Талаб юқори, харид учун вақт эса чекланган пайтда нархлар ҳам кўтарилиши мумкин. Шу нуқтаи назардан Korzinka'нинг 2–4-синф ўқувчилари учун тайёр мактаб анжомлари тўпламини чиқаргани қизиқ. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда экспертлар тавсиялари асосида шакллантирилган тўпламда 31 турдаги 64 та канцелярия маҳсулоти жамланган. Нархи — 199 990 сўм. Бу ерда қизиқ жиҳат шундаки, йирик чакана тармоқнинг олдиндан шакллантирилган ва аниқ нархдаги тўплами нафақат ота-оналар учун қулайлик яратади, балки мавсум даврида бозордаги нархлар учун ҳам ўзига хос ориентир бўлиши мумкин. Яъни мактабга тайёргарлик мисолида оддий харид ҳам талаб, таклиф ва нарх шаклланиши каби катта иқтисодий жараёнларни яққол кўрсатиб беради.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin