Тўрт қатор баёнот билан ишонтиришга уринишмоқчи
Мана бу баёнотга нисбатан саволлар:
1. “Uzbekistan GTL” лойиҳасининг умумий қиймати ва унинг қанчалар шиширилгани ҳақида баҳсларни узил-кесил тўхтатиш учун, келинглар, МЧЖнинг баланси ва молиявий натижаларини очиқланглар. Нимадан қўрқасизлар? Активлари, мажбуриятлари таркибини кўрайлик. Албатта, лойиҳа қийматини Австралия биланмас, Ўзбекистон билан коррупциялашганликда баҳслашадиган Туркманистон ва Қатардаги лойиҳалар қиймати билан солиштирайлик.
2. GTL лойиҳасининг техник иқтисодий асослари қилинганда, завод ишга тушгач, 1,5 йил ўтмасдан, технология занжирнинг учта муҳим бўғинини учинчи шахсларга сотвориш режаси бормиди? Бу режа қачон ва нега пайдо бўлди? Ҳавони ажратиш, Водород ва Синтетик газ ишлаб чиқариш ускуналарини ишлата ё бошқара олмасликданми, сифати пастлигиданми? “Air Products" компанияси қай гўрдан пайдо бўлди? Бу қайси навбатдаги пул чиқариш схемасининг қисми? Нега айнан улар? Нега учта ускунани бошқаришга топшириш режаси пайдо бўлган экан, бу ҳақда ярим йил аввал эълон қилинмади? Халқаро тендер е конкурс уюштирилмади?
3. GTL лойиҳасининг кредиторлари (халқаро молия ташкилотлари ва хорижий банклар) билан келишилгани айтилмоқда. Қани айтинг, келишилдими ё хабардор қилиндими? Кредиторлар йиғилиши қачон ва қаерда ўтказилди? Нега бу ҳақда бирон анонс ё хабар эълон қилинмади? Еврооблигациянинг проспект шартларида Ўзбекнефтегаз 18 ойдан кейин GTL заводнинг энг муҳим уч занжирини учинчи томонга топшириши ёзилганмиди? Негадир эмиссия рисоласида шу жойини топа олмадим.
Бу сизнинг чала-чулпа баенотингизга оид саволларнинг бир қисми холос.