Яхши хабар
SFI Management Group Ўзметкомбинат, ОКМК ва Ўзвторцветмет корхоналаридаги давлат улушларини ишончли бошқариш бўйича шартномалар бекор қилинаётганини маълум қилмоқда.
Пресс-релизда юқоридаги уч корхонада амалга оширилган ишлар, кўрсаткичлар бирма-бир санаб ўтилган. Бунга турлича ёндашиш мумкин, натижалар 2018-2020 йиллардаги ўта қулай конъюнктура оқибатими ёки ишончли бошқарувнинг таъсири. Ўтган уч йилда бу уч комбинатда қандай экотизим яратилди, қай тарзда янги гигиенаси шаклланди, нега тўсатда ишончли бошқарув шарномаси бекор қилинмоқда ҳозирдан бир нима дейиш қийин.
Нима бўлгандаям, менинг назаримда, бошқа ҳеч қачон Ишончли бошқарув воситаси билан гигант давлат активларини топшириш йўлидан юрмаслигимиз керак.
Ишончли бошқарувга топширилган бошқа гигантлар ҳам тез орада давлат назоратига қайтариб олинади, деган умид йўқ эмас.
Биз ўзининг стратегик активларини мустақил идора эта олмайдиган, активларни самарали хусусийлаштиришга тайёрлашга малакаси йўқ бўлган ва муҳим қарорлар қабул қилишда мустақилликни таъминлай олмайдиган қанақадир failed state эмасмиз.