Кеча Сенат Масъулияти чекланган жамиятларга облигация чиқариш ҳуқуқини берувчи ўзгартиришларни маъқуллади.
Тасарруфи давлат ихтиёрида ёки назоратида бўлган, триллионлаб активларга эга йирик нефтни қайта ишлаш заводлари, металлургия заводлари, иссиқлик электр станциялари эса ишончли бошқарувга топширилмоқда ва зудтар бошқарув шакли масъулияти чекланган жамиятларга айланмоқда.
Бу икки воқелик бир-бирини тўлдиради, қонунчиликдаги ўзгаришлар айнан шу тоифадаги, триллионлаб активларга эга бўла туриб, конкурссиз, тўловсиз ва очиқ савдоларсиз ишончли бошқарувга бериб юборилган ва бир зумда МЧЖларга айлантирилаётган активларга нисбатан қўлланилади.
Бу қонунчилик ортида МЧЖ шаклидаги биронта тикувчилик цехи, савдо дўкони ё импортчи эмас, жуда катта тезликда йирик активларни ўзлаштираётганлар лоббиси турипти.
Чунки улар энди ўзлаштириб олган активларини МЧЖ мақомига ўтказиб олиб ҳам облигациялар чиқариш имкониятини сақлаб қоладилар ва омма учун Акциядорлик жамиятлари каби очиқланишга мажбур эмаслар. Балки бунинг ортида янаям чуқурроқ схемалар ётган бўлиши ҳам мумкин, облигация бўйича мажбуриятлар юзасидан МЧЖ мулки билан жавобгар бўлади, гар облигациялар бўйича мажбуриятлар бажарилмаса, облигациялар эгаси МЧЖ мулки эгасига айланади.
1990- йиллар ўрталарида Россияни "гаров аукционлари" орқали бўлиб олган олигархларнинг тушига ҳам кирмаган "прихватизация" амалиётлари бошида тургандекмиз.
@the_bakiroo
- https://t.me/davletovuz/9615@davletovuz