15K154Telegramda ochish
Иккинчи тўлқин ҳақида Иккинчи тўлқинда, бутун дунёда, Ўзбекистонда ҳам орқага қайтиш бўлмайди, карантин кучайтирилмайди, назаримда. Буни иккинчи тўлқинни қабул қилиб олаётган мамлакатлар, унга тайёргарлик кўраётган мамлакатлар тажрибаси ва ҳаракатлари кўрсатиб турипди. Йўқотишлар тан олиниб, иқтисодий ҳаёт давом этирилаверади. Ўтган ярим йилда мамлакатлар ҳам, одамлар ҳам вирус тўғрисида анча-мунча маълумот тўплади. Аввалбошдаги тақиқлар ўрнини танловлар эгалламоқда: Ўзни хавфга қўйиб бозорга, банкка, ресторанга бориш ёки етказиб бериш хизматига буюртма бериш, маҳсулотларни онлайн сотиб олиш мумкин. Буёғига давлат эмас, одамлар ўзининг рискини ўзи баҳолаш йўлига ўтишга мажбур. Нега давлат чекламади, нега давлат ёпмади дейиш энди ўринли эмас. Иккинчи тўлқин олдидан Давлат олдида ҳам вазифалар ўзгариб боради. Масалан, ҳаёт қадрияти устувор қўйилган ҳолда пенсия ёшидаги раҳбар, ишчи ва ходимларни пенсияга бутунлай кузатган маъқул. У давлат ташкилотида бўладими ё хусусий. Иккинчи масала, бу суғурталаш билан боғлиқ. Харажатларни ходими касалланган ташкилотлардан ундириш бу камида рационал иш эмас. Худди хорижий турист Ўзбекистонда вирус юқтирса 3000 доллар тўлаб берилиши каби. Харажатларни минималлаштирадиган суғурта инструментини борлигини эслатиш керак. Секин-аста иш берувчиларнинг ходимларни эпидемия келтириб чиқарадиган вируслардан мажбурий суғурталаш механизмига ўтишга тўғри келади. Бугун бўлмаса, эртага. Ходими касалланган ташкилотлардан харажатларни ундириш механизмига на кичик бизнес ва на катта бизнес дош бера олади. Учинчи масала, ҳадеб жазолайвермай, онлайн иш ва хизмат кўрсатувчиларни фискаль рағбатлантириш йўлидан юриш керак. Жазолаш ҳаммага зиён, жазолаш қўшилган қиймат яратмайди. Ходимларига офисда эмас, уйида туриб ишлашга шароит қилаяптими, масофадан туриб таълим бераяптими, қойил қол, солиқдан рағбатлантир. Овқат қилиб етказиб бераяптими, ҳалақит қилма. Кийим-кечак тарқатаяптими, бу кийим бозор ишлаганиидан афзал эканини қабул қил. Яъни энди давлат ва солиқ тўловчи шартномаси ва муносабатлари ҳам қайта ўзгариши керак. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin