15K102Telegramda ochish
Олдиндан прогнозлашда хатоликларга йўл қўйилаяпти. Бир ҳафта-ўн кун аввал ҳозирги ҳолат картинасини чизиш ва вазифаларни қайта белгилаб олиш мумкин эди. Воқеалар ривожига қараганда келаси ҳафта янаям мураккаб ҳафта бўлади. Эпидемиологик жиҳатдан сал ортдалигимиз туфайли ўтган ҳафта ва ҳозир Қозоғистон ва Қирғизистондаги оғир аҳвол бизда такрорланишини кутиш мумкин. Иш берувчилар, қайси соҳада бўлишидан қатъий назар, нафақат пенсия ёшидагилар, ёши 50дан ўтканларни, сурункали ва ҳамроҳ касалликларни бошдан кечирган ва кечираётганларни, ҳомиладорларни, вояга етмаган фарзанди бор аёлларни бир муддат ишга жалб этмай тургани маъқул. Фаолият йўналишидан қатъий назар ҳар бир ишхонада - ҳатто ҳукумат идораларида ҳам вахта методи бўйича раҳбардан тортиб ходимгача ҳар ўн беш кунда тўлиқ алмашадиган гуруҳлар тузиш керакдир. Кўчага озиқ-овқат ва дори-дармон олишга чиқиш вақтини ҳар соатлик танаффуслардан иборат график асосида ташкил этиш зарурдир. Балки шанба ва якшанбага мўлжалланган локдаунни бутун келаси ҳафта давомида амалга ошириш керакдир. Билмадим, нима бўлгандаям мулоқот, контакт ва ҳаракат тиғизлигини янада пасайтириш лозим.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin