14K88Telegramda ochish
Нурсултонда карантин Бугундан Қозоғистон пойтахти Нурсултонда карантин режими қайта кучайтирилган. Ижро органи ва давлат сектори ходимларининг 60 фоиздан кам бўлмаган қисми масофавий иш режимига ўтказилган. Одамлар кўп йиғиладиган ёпиқ иншоотлар ва биноларда фаолият кўрсатувчи хусусий бизнес субъектларига ҳам иш режимини ўзгартириш сўралган. Умумий овқатланиш корхоналарининг иш вақти қисқартирилган. Ноозиқ-овқат товарлари ва буюмлар савдосини фақат иш кунлари соат 18га қадар амалга ошириш белгиланган. Дам олиш кунларида жамоат транспорти фаолияти тўхтатилади. Қозоғистон пойтахтида бундан аввалги карантин чоралари июнь ойи охиридан август ойи бошигача давом этганди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin