13K52Telegramda ochish
Яна саволлар қайтмоқда Кейинги кунларда коронавирус билан шикастланиш статистикаси ортаётганлиги (дўстлар, танишлар орасида ростан ҳам касалланаётганлар яна пайдо бўлмоқда) аввал берилган қатор саволларни яна кўндаланг қўяди: Антиначалар шаклланган бўлса, унинг "кучи" қанча муддатгача етади? Касалланганлар бўйича аҳоли гуруҳлари қирқимида қайта касалланиш ўртача неча ойдан кейин юз бермоқда? Бизнинг ҳудуд учун эпидемиологик вазиятнинг оғирлашуви ёки енгиллашуви иқлим, хусусан, ёғингарчилик ёки ҳаво ҳароратига корреляцияси борми? Нега Ўзбекистондаги вазият қолган дунёдаги эпидемиологик вазиятни такрорламаяпти, одатда 2-3 ойга ортда қолмоқда? Бу бўйича қандайдир кузатиш ва ўрганишлар йиғиб борилмоқдами? Агар бўлса, унинг қамрови қандай? Агар вазият яна мураккаблашадиган бўлса ўтган сафарги хатолар, хусусан беҳуда чекловлар ва самарасиз харажат талаб этадиган, вазиятдан фойдаланиб "пул ишлаш" воситалари ишга тушиб кетмайдими? @the_bankiroff

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin