25K474Telegramda ochish
Ғалати парадокс Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан ўлганлар ҳақида маълумот бера туриб, беморлар йиллар давомида нафас ва юрак қон-томир касалликларидан азият чеккани, уларнинг ўзлари уйда даволангани, касалхонага кеч мурожаат этганини шаблон тарзда қистириб ўтиш одатга айланди. Гўёки бу билан Ўзбекистон медицинасининг бюрократияси масъулиятдан ўзини соқит ҳам қилмоқда. Иккинчи томондан мана бир неча кундирки, ўзида вирус гумон қилаётганлар тест топшира олмаяпти, табиийки, улар уйда даволанишга, ўзига ўзи муолажа қилишга мажбур. Вирус тасдиқланиб, оғирлашиб қолмагунча касалхонага қабул қилинмаётганлар эса бошқа мавзу. Блогерлардан бири ёзаяпти: "Ярим кун СЭС эшигида сарғайиб, тест топширолмай қайтдим. Зарилми шу тест менга, бўлди, ўзим учун қарор қилдим, менда катта эҳтимол билан Covid-19... Албатта мустақил даволанаман, чунки тестсиз биров мени ковиддан даволамайди, тест топширолмайман, демак ёпиқ доира." Яна бир тармоқ фойдаланувчиси: "Ўзим тез ёрдамда касаллар билан ишлаб туриб, мана 5 кундан бери битта тест топширолмайман. Бутун шаҳарда на биронта хусусий клиника на биронта СЕС Cовид-19 га тест олмаяпти. Миллионлаб доллар олинаётган қарзлар қаерга кетяпти?! Нега аҳолидан, ҳатто контактда бўлган врачлардан тест олинмаяпти?!" Айни пайтда миллионлаб пул сарфлаб гўёки вирусга қарши курашилаётганини кўрсатиш учун шаҳар кўчалари ва подъездлар, бозорлар дезинфекция қилинмоқда. Гўёки кураш кетаяпти, маблағ сарфланаяпти. Бир томонда СЭС бюрократлари миллиардларни ўғирлаётгани ва ўзлаштираётгани ҳақида хабарлар. Ҳурматли Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ўзларинг учун аниқлик киритиб олинглар. Вазифанглар нима ўзи? Касалликка қарши реал курашишми ё вирусга қарши қарши курашаётгандек кўрсатиб миллиардларни ўзлаштиришми? Қани миллионлаб долларга сотиб олинган тестлар? Қани ўнлаб давлатлар томонидан гуманитар ёрдам сифатида тақдим этилган тестлар? Қанақадир стратегия борми ўзи сизларда?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin