Хусусий клиникаларга тест ўтказишни тўхтатишни ким топширган?
Соғлиқни сақлаш вазирлигими?
Мақсад нима? Натижаси мусбат чиққанларнинг арз-додини эшитмасликми? Касалхоналарга қабул қилмасликми?
СЭСларда тест топширишга уриниш бефойда, агар Сиз вазир Шодмоновнинг қариндоши ёки таниши бўлмасангиз. Унда нега Шодмоновнинг қариндоши ва таниши бўлмаганларга хусусий клиникаларда тест топширишга бундай тақиқ?
Хўп, касалхоналардан жой қолмаган. Лекин одамлар ҳеч қурса ўзининг пулига унда вирус бор ёки йўқлигини билишга, шунга қараб ўзига муолажа қилишга, яқинларидан иҳоталанишга ҳақлику! Ўзида аломатларини сезганлардан тест олинмаслиги вирус тарқалишини ўн, юз баробарлаб кўпайтиради-ку.
Наҳотки шуниям тушунмайдиганлар ўтирипти медицина тепасида?
Азиза Қурбонова ёзаяпти:
"Биз ўз вақтида ўқишга пора билан кирган, тиббиёт институтларини пора билан битирган 35 ёшгача бўлган шифокорлар қўлига етиб келдик. Ўрта ёшли, тажриба тўплаётган шифокорлар гуруҳи катта эмас, катта ёшдаги тажрибалилар ўзлари хавф гуруҳида. Экканимизни ўрамиз"
Ҳаммаси даҳшат, ҳаммаси тўғри. Лекин бунданам даҳшати медицина менежментида нопрофессионалларнинг тўпланиб қолгани.
Солиқ тўловчиларнинг миллиардларини ўзлаштириб нормал тест ўтказишни эплай олмас экансизлар, солиқ тўловчиларнинг яна ўз ёнидан пул тўлаб тестдан ўтишига тўсқинлик қилманглар. Босқинчи оккупантлар ҳам бу даражага бормайди.
- https://t.me/bankers_uz/1241@bankers_uz