12K53Telegramda ochish
Гигант рақамлар ҳақида Юксалиш тақдим этган маълумотларни ўқиган оддий фойдаланувчи Коронавирус пандемияси даврида энг кўп ёрдамни банклар олибтику, деган нотўғри тасаввурга эга бўлади. Банк соҳасини қўллаб-қувватлаш чоралари учун бир сўм ҳам тақдим этилмаган аслида. Банклар қарздорларининг 48 трлн.сўмдан ортиқ кредитларининг тўлов муддатини узайтирган дейилса, қандайдир маънога эга маълумот бўларди масалан. Агар Банк соҳасини қўллаб-қувватлаш учун ростанам қарийб 5 млрд.доллар ажратилган бўлса, бунинг манбалари ва ўзлаштириш йўналишларини очиқлаб беришса бўларди. Дарвоқе, Ўзбекистонда янги даврда шунақа гигант рақамлардан иборат оламшумул хабарларни ясаш кўп урф бўлган. Хитойга сафар давомида фустон миллиард долларлик шартномалар тузилди, жалб этилган инвестициялар фалон миллиард долларга етди вҳк. каби. Кейинги уч йилда хорижий сафар вақтида эълон қилинган шартномалар умумий қиймати ҳисобланса, камида учта ЯИМ ҳосил бўлган бўларди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin