12K43Telegramda ochish
Ташқи интернет трафикка монополия гўёки бекор қилинган бўлса ҳам, амалда сақланиб қолаётган Ўзбекистонда ер юзининг энг катта ижтимоий тармоғи блокланаётгани сабабини ҳеч ким билмайди. Ахборот технологиялари ва коммуникация соҳасида давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминловчи Мининфоком эътироз бўлса, Фейсбукка мурожаат қилишни айтиб турса. Ахборот назоратига масъул Ўзкомназорат вакили эса саволларга риторика билан жавоб бермоқда. Монополист Ўзбектелеком ҳам ҳеч нимани бўйнига олмайди. Бу аниқ. Хўш, Фейсбук блокировкаси учун ким айбдор унда? Дарвоқе, Чеховга нисбат бериладиган бир нақл бор: Агар коммунал квартира ҳожатхонасида сортир сасиётган бўлса, ҳеч ким алоҳида айбдор эмас - ҳамма баб-баравар айбдор. Худди мамлакат 2018 йилга қайтгандек, айтинг-айтинг - 2016 йилга қайтган бўлмайлик.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin