Истиснолар қизиқ. Ё тепадан ҳали топшириқ бўлмадимикан?
Қурбонов яхши пост ёзипти.
Ўзкомнадзор ҳақиқатан ҳам ўзбекистонликлар ҳақида қайғурганида қандай шахсий ахборот Ўзбекистондаги серверларда сақланиши борасида аниқликлар билан иш тутган бўларди.
Ҳозирги ҳаракатдан фақат цензура мақсад экани очиқ-ойдик кўриниб турипти.
Энг асосийси, ўзбекистонликлар кимга кўпроқ ўзи ҳақидаги ахборотни ишонишади? Ўзкомнадзоргами? Ёки твиттерга масалан? Ахир uzimei билан боғлиқ шарлатанликларни кўриб, билиб турибмизку.
Ўзкомнадзор қайси ахборотларни ҳимоя қилмоқчи ўзи?
Шахсий молиявий ахборотларними?
Биометрик маълумотларними?
Ёки ҳар бир индивид ижтимоий тармоқларга киришда ўзи ўйлаб топиб фойдаланадиган логин ва паролларними?
Ва нега масалан, ҳалигача маълумотлар базасини Ўзбекистонга кўчирмаган ва фойдаланувчилари сони твиттердан каррасига кўп бўлган google, facebook, linkedin ё telegram каби тармоқлар ўчирилмаган ё секинлаштирилмаган.
Бу билан саналганлар ҳам ўчирилсин деган чақириқ йўқ. Истиснолар қизиқ. Ё тепадан ҳали топшириқ бўлмадимикан?
@the_bakiroo
- https://t.me/kurbanoffnet/5501@kurbanoffnet