9.8K24Telegramda ochish

Muhrim / Муҳрим kanalidan

«Дарё» ҳар оқшом Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият юзасидан — Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилган рақамлар, кун давомида бошқа (асосан расмий) манбаларда берилган ва мустақил аниқланган, суриштирилган ҳолатлар асосида — катта таҳлил эълон қилиб бораётган эди. 22 сентябрь куни шундай таҳлилнинг сўнггиси берилди (ҳозирча сўнггиси, деган фикр ҳам йўқ эмас), бунга зўр баҳона ҳам топила қолди — ССВ шу куни коронавирус оқибатидаги ўлим ҳолатларини «бир киши ўлди» қабилида бера бошлади, оқибатда биз ҳам «қаерлардадир кимлардир вафот этди», деб ёзишга мажбур бўлдик. Нега бу таҳлилни тўхтатишга қарор қилдик? (Ваҳоланки, ўқитувчилар орасидаги касалланишлар умумий статистикага киритилмаётгани ҳам, Тошкент вилоятида беморлар 2-3 кунда тузалиб кетаётгани ҳам шу таҳлиллар орқали аниқланган эди). Бизнингча, берилаётган расмий статистик маълумотлар камида шубҳали эканини етарлича кўрсатиб бўлдик (фақат битта материалимиз қолди бу мавзуда, яқин кунларда эълон қилинади). Иккинчидан, давлат бу мавзуда ҳозирча соғлом мулоқотга тайёр эмас, деган фикрга келдик. Аксарият сўровлар, саволларнинг жавобсиз қолдирилиши, берилган кам сонли жавобларнинг кўп ҳолларда оддий мантиққа зидлиги, шунингдек, мулоқот давомида яққол сезилиб турган бетоқатлик бу фикр асоссиз эмаслигини кўрсатди, ҳар ҳолда. Боз устига, «Дарё» ёзмаса ҳам, атрофда ҳамма расмий статистикага аллақачон ишонмай ва қизиқмай қўйгандек, назаримизда: ярим йил ичида — расмий статистика энди базўр 56 минг беморлик поғонадан ўтган бир вақтда — ҳеч бўлмаса бир ҳамкасби, қариндоши, таниши ё камида ўзи коронавирусга чалинмаган (орада вафот этганлар қанча) одам қолмади, ҳисоб... Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим 2009 йили берган бир интервьюсида: «Тўғри келган қоғозни мукка тушиб ўқийдиган бола эдим ва ўша пайтдаги газеталарда ёзиладиган ҳаёт билан атрофимдаги турмушнинг даҳшатли фарқи мени кўп ўйлантирган», дегани ёдимда қолиб кетган — 40—50 йилдан кейин яна кимдир шунақа интервью беради, шекилли.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin